Шаҳримиздаги стомотология поликлиникаларидан
бирига тишимни даволатиш учун боргандим. Икки ёш йигитдан кейин навбатга
турдим. Бехослан уларнинг суҳбати қулоққа чалинди. Уларнинг бири Россияга
ишлашга кетаётган экан. Ўша йигит ёнидаги шеригига даставвал савол билан
мурожаат қилди:
- Ҳарбий хизматинг масаласи нима бўлаяпти?
Нима қиласан бориб? – деди у қўлидаги уяли телефонини ўйнатиб. – Ундан кўра
мана менга бир йил хизмат қилсанг, анчагина пул ишлаб келардинг. Шу бир ҳафта
ичида ҳал қилсанг, менинг ортимдан жўнайдиган 3-4 танишим билан бирга
кетардинг, таниш проводник бор. Қўлингга рубьда озроқ пул олиб олсанг, яхши
бўларди. У ёғига ҳам чекма, ўзим кутиб олман. Ўтган йили ҳам борганман.
Ёнидаги шериги бироз ўйланиб турди-да, розилик
бергандек бўлди. Мен ичимдан ажабландим, наҳотки пул деб, ҳарбий хизматга
бормаса?
У чет элда пул топиш осон деб ўйлаяптими? Доно
халқимиз айтади-ку: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳамма ерда бордир тошу тарози”. Ўз
юртида юргандай, бегона юртда эмин эркин юролмайсан. Бошқа юртнинг
қонун-қоидасини билмай туриб таваккал қилиб кетиш яхшими? Қанчадан-қанча
ватандошларимиз таваккал қилишиб, не-не аҳволга тушишмоқда. Мўмай даромад топаман
деб, “одам савдоси” қурбонига айланиб қолишмоқда. Наҳотки, зангори экран орқали
кўрсатиб келинаётган аянчли қиматларни кўра била туриб, сабоқ олишмаса?! Бир
йил елдек ўтади-кетади, дейиш осон. Уйда чет элга кетган фарзандларини кутиб,
умр ўтказаётган ота-онасига шу бир йил қандай ўтаркин?
Ўйланиб қоламан, ўзга юртда куч-қудратини,
ёшлик шижоатини сарф қилгунча, ўзи туғилиб ўсган заминга фидо қилса бўлади-ку!
Ҳа айтганча, ўтган йили ҳам ўзга юртнинг
“ҳаво”сидан баҳраманд бўлган йигит юртига қайтгунича тиш оғриғи безовта
қилганини айтиб ўтди. Қизиқ, кўп пул топган экан, нега шифокорга кўринмай, ўз
юбртига қайтиб даволанишни афзал кўрди? Мен бор-йўғи биргина мисол келтирдим,
холос. Бундай танишларига ишониб кетиб, афсуз-надоматга қолаётганлар озми?
Шаҳло АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий