четверг, 11 июля 2019 г.
СУТЛИ ШОКОЛАД ТАРИХИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
пятница, 5 июля 2019 г.
КУЛЧА
Мамарасулова Гулноз
Абдулқосимовна 1990 йил Жиззах вилоятида таваллуд топган. Ҳикоялари “Ўзбекистон
адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи” каби марказий
нашрларда чоп этилган. Ижодкорнинг “Бўстоним”, “Армонга айланган бахт” ва
Республика “Ижод” фонди томонидан “Кутаётган аёл” номли китоблари нашрдан чиққан.
Ҳозирда мустақил тадқиқотчи сифатида “Илк инглиз романтизм шеъриятида шарқона
мавзулар талқини” номли докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Қуйида унинг "Кулча" номли ҳикояси билан танишинг.
КУЛЧА
Ҳовли.
Ошхона.
Тандир...
ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УЧУН МИННАТДОРМИЗ
Сирдарёлик ёшлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам
табригига муносабат билдиришди
Давлатимизда биз — ёшларга
яратилаётган имкониятларни санасак, адоғини кўринмайди. Ўтган икки йиллик давр
мобайнида ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида 3 та
қонун, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ўнлаб фармонлари ҳамда фармойишлари
қабул қилинганлиги мамлакатимизда бизга қаратилган эътибор давлат сиёсати
даражасида эканлигига ёрқин далилдир. Бизнинг манфаатларимизни кўзлаб,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари
бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар
масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” иш бошлагани беҳад қувонтиради.
ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ
Юртимизда меҳнат қилаётган қайси
соҳа ходими бўлмасин, ўзининг меҳнатидан кўнгли тўқ, қадри-қиммати баланд.
Гулистон туман йўл қурилиш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳар йили республиканинг
турли тарихий шаҳарларига маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида саёҳатлар ташкил
этишади. Яқинда ташкилот ходимлари қўшни Қозоғистон Республикасида жойлашган Туркистон
зиёратгоҳида бўлиб келишди.
Ота-боболаримиз томонидан XI-XIV асрларда бунёд этилган осмонўпар тарихий
мавзолейлар барчани ҳайратга солди. Зиёратчилар “Робия Султон Бегим”, Хожа
Ахмад Яссавий, Арслонбоб мавзолейларини катта
қизиқиш билан томоша қилишди ва улуғлар ҳақига тиловат
туширишди.
пятница, 28 июня 2019 г.
УНВОН МУБОРАК!
27 июнь — Матбуот ва оммавий
ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президентимизнинг фармонига
асосан бир гуруҳ соҳа ходимлари унвон,
орден ва медаллар билан мукофотландилар. Қувонарлиси, тақдирланган орасида
“Сирдарё ҳақиқати” газетасининг Маънавият бўлими мудири, тажрибали ва фидойи
журналист Холида Пардабоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
журналист” унвонига лойиқ топилди.
Мадина СУННАТОВА: “ҒОЛИБ БЎЛИШИМ ШАРТ ЭДИ!”
БОЛАЛИК ОРЗУСИ МАҚСАДИМГА АЙЛАНДИ
Бошланғич
таълимни Гулистон шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида олганман. 5-синф
остонасида турганимда ота-онам ўқишимни вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган
мактаб-интернатда давом эттиришимни хоҳлашди. Кириш имтиҳонларидан муваффақятли ўтиб, ўқувчилар
сафига қабул қилиндим. Онам қайси тилга ихтисослаштирилган синфда ўқишимни
сўраганида “француз тили”, дея жавоб берганимни эслайман. “Болам, ҳамма инглиз
тилни танлаяпти”, деганди ўшанда онам. Истак эмас, тақдирга битилгани бўлар
экан.
ҲОКИМ ВАЪДАСИНИ УСТИДАН ЧИҚДИ
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги "Марварид" тўйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган ОАВ ходимлари, марказий нашрлар, Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг вилоятдаги мухбирлари, ташкилотларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар.
КИТОБХОН ОИЛА “SPARK”КА САЗОВОР БЎЛДИ
Июнь ойи сирдарёлик ёшлар учун ҳаяжонларга бой
тарзда якунламоқда. Ҳар куни танловлар, фестиваллар, семинарлар ташкил
этилмоқда. Улар орасида Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган
“Энг яхши китобхон оила” танлови алоҳида аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари шу
йилнинг 19 февралида вилоятимизга ташрифи чоғида Сирдарё тажрибасини илгари
суриш бўйича ўз таклифларини билдирган эди. Белгилаб берилган устувор вазифалардан
бири айнан ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бўлиб, мазкур танловнинг
финал босқичида ғолиб бўлган оилага “Spark” автомобили туҳфа қилиниши
айтилганди.
СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИ АМАЛДА
Вилоят ҳокимлиги
мажлислар залида мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини кенг
ёритиш, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва шаффоф мулоқотни ўрнатиш,
уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида давлат солиқ қўмитаси томонидан
амалий семинар ташкил этилди.
вторник, 25 июня 2019 г.
ЯНГИЕРЛИК ЁШЛАР — ФАОЛ
Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойида Ёшлар иттифоқи вилоят
кенгаши томонидан “Мушоира” деб номланган янги лойиҳага старт берилган эди.
Мазкур танлов жамоавий бўлиб, унда барча туман ва шаҳар ёшлари миллати, тили ва
эътиқодидан қатъий назар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Июнь ойига қадар
жамоалар ўртасида саралаш боқичлари ўтказилди.
“СИР ВА МУСАВВИР”
Вилоятимизда ташкил этилган Буюк ипак йўлидаги “Сир ва мусаввир” деб номланган Халқаро пленэр ўз якунига этди. Республикамизнинг кўплаб вилоятларидан ҳамда Қозоғистон давлатидан келган рассомлар Сирдарёнинг бор фусункорлигини ўз асарларга жо қилишди. Бир ҳафта давом этган пленэр 280 нафар устоз ва шогирдлар учун яна бир бор маҳорат дарсини ўтади.
понедельник, 24 июня 2019 г.
МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим
муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари
ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллари
таъсис этилган эди. Айни кунларда битирувчиларга олтин ва кумуш медалларини
тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Гулистон 1-сон болалар
мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тантанада вилоятдаги умумий ўрта таълим
мактабларининг 11-синфини тамомлаган 25 нафар битирувчига олтин ва кумуш
медаллар топширилди.
ВИЛОЯТ ТЕАТРИ ИЖОДКОРЛАРИ — СОВРИНДОР
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Нукус
шаҳрида “Сени куйлаймиз, замондош” V Республика театрларининг кўрик-фестивали ўтказилди.
Мазкур фестивалда вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси
Максим Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” (публицистик драма) спектакли
билан иштирок этди.
Фестивалнинг тантанали очилиш маросими Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат
академик мусиқали театрида бўлиб ўтди.
четверг, 30 мая 2019 г.
КУЧИЛАЛАР САРАЛАНДИ
Мирзаобод туманида “Рақамли
технологиялар ва IT тадбиркорлик” ўқув марказида “Ёш дастурчилар форуми — 2019” танловининг вилоят
босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ГулДУ
билан ҳамкорлигида ташкил этилди.
КИТОБХОНЛАР БЕЛЛАШУВИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон”
кўрик-танлови ўзининг кенг қамровлилиги билан бошқа беллашувлардан ажралиб
туради. Мазкур беллашув ўғил-қизларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини
ошириш борасида уларнинг тафаккур олами кенгайишига хизмат қилмоқда. Бу йилги
танловнинг илк саралаш босқичлари қай даражада ўтганлигини билиш мақсадида
Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши Маънавий-маърифий ва миллатлараро тотувлик
масалалари бўлими мудири Жаҳонгир Шербоев билан суҳбатда бўлдик.
пятница, 10 мая 2019 г.
ЖУРНАЛ ИЖОДКОРЛАРИ СИРДАРЁДА
Қўрқ воҳамиздаги ўзгаришлар,
янгиланишлар республика оммавий ахборот воситаларининг диққатини ўзига тортгани
рост. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий,
адабий-бадиий безакли нашри ҳисобланган “Саодат” журналининг ижодий жамоаси навбатдаги
5-сонини вилоятимизнинг ижтимоий ҳаётига бағишлашни мақсад қилишди. Шу сабабдан
ҳам журналнинг ижодий жамоаси махсус сонни тайёрлаш учун вилоятимизга ташриф
буюришди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)













