среда, 1 февраля 2017 г.

БОЛАДА НЕ АЙБ?
            Кўчада йиғлаб, хархаша билан қадам ташлаётган бир болакай йўловчиларнинг эътиборини ўзига тортмасдан қўймади.
            - Ойижон, руҳсат беринг, энамларникида қолай. Жон ойижон!, - у хўнграб-хўнграб.
Шу он ойисидан олган жавоби тескин ортимга қарашга мажбур қилди:
            - Эна, эна дейсан, энанг сени ҳолингдан хабар олаяптими? Эшигингдан бир бурда нон кўтариб кириб келаяптими? Ой кўрганмисан энангдан?! – аёл қадамларини шахтамлатиб, боласини силкилатиб юришда тўхтамасди.

            Бу гапларни эшитиб, ҳайратланиб қолдим. Чамаси 4-5 ёшли болакай “бир бурда нон” сўзининг маъносига тушунармиди? Ахир у ҳали ёш бўлса? Аёл ўзининг онаси ҳақида бундай гапларни айтмаслиги табиий. Қайнонасини шунчалик жигарининг боласига нисбатан қарама-қарши қилиш тўғри йўлмикан? Ораларида айтишмовчилик бўлиб ўтган бўлса, бегуноҳ болада не айб? Ёшликда нима эксанг, қариганингда шуни ўрасан, деган доно халқимиз. Хўш, аёл келгусида ўзининг бошига шу кунлар тушиши ҳақида ўйлаб кўрдимикан? Нима бўлган тақдирда ҳам фариштадек фарзандини кўча-кўйда хафа қилиши, умуман тақдирнинг азоб-уқубатлари учун ундан аламини олишга ҳаққи йўқ. Бу дунёда тирноққа зор одамлар борлиги орамизда ҳам йўқ эмас. Шундай экан фарзандни эзозлаб, ардоқлаш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий