среда, 1 февраля 2017 г.

ЎЗЛИГИМИЗНИ УНУНТМАНГ


Баъзан тенгдош қизларни кўриб ҳайратланиб қоламан. Тор шимларда ярим яланғоч кийиниб юришади. Улар ўзбек бўлатуриб нега бошқа миллатга хос кийинишади, тушунолмайман. Сочларини калта қирқиб олишади. Кўчада ёки жамоатчилик орасида тортинмасдан қўл телефонида баланд овозда гапиришади, ажнабий мусиқаларни тинглашади. Аввал момоларимиз сочларини қирқ кокил қилиб ўриб, ироқи дўппиларда юришган. Уларни кўриб бўз йигитлар ортидан  ошиқ бўлиб эргашишган.

Биламизки момолармиз, қолаверса оналаримиз паст овозда муомала қилишган, эркакларнинг йўлини кесиб ўтишни одобсизлик дея ҳисоблашган. Минг афсуски гарчанд телевизорда ёки радиода, газета журналларда қанчалик ахлоқ ва маънавият ҳақида тинглаб эшитмайлик, ўқимайлик, барибир айрим қизлар бу нарсаларни билмаганга олишади. Ўзбекман, деган қизлар уялмасдан сигарета тутатиб турса, баданини кўрсатиб очиқ либос кийса, бу нимаси ахир? Баъзан каттани катта кичикни кичик сифатида кўришмаса? Оғзидан ножоиз, ҳақоратли сўзлар чиқиб турса? Уларнинг ота-оналари, опа-акалари  қаёққа қарашаркин? Мактабларда, коллежларда замонавий маҳсус кийим кийилади,юриш-туриши, одоб- аҳлоқи назорат қилинади ,лекин кўчада ва  оилада юриш-туришларига-чи? Албатта ота-оналар бу масалага кўпроқ масъулдирлар. Назаримда қизларнинг бетга чопарлигиям, энсани қотирадиган даражада  кийинишиям оталар назоратига кўпроқ боғлиқмасми? Устига устак замонавийлик деганда қизлар фақат ажнабий  кийинишни тушунишса. Аслида замонавийлик нафақат юриш- туришдан иборат эмас, балки ақлий устунликдадир.
Тенгдош дугоналаримни   ҳою-ҳавасгамас, билим олишга, фойдали касбу ҳунарни маромига етказиб эгаллашга ҳаракат қилишларини истардим. Яна  миллатимизга ҳос урф одатларга риоя қилмоқликларини, ўзбекча миллий кийимларимизни меҳр ва ҳурмат билан киймоқликларини истардим. Миллий либосларни кийиб миллатимизга хос тарзда юрадиган қизларга ҳамманинг ҳаваси келиши тайин. Ўзинг тилини тушунмайдиган, маданиятини билмайдиган ҳалқнинг мусиқасини тингласанг, кийим-кечагини кийсанг, уларга тақлид қилсанг. Ахир ўзимизнинг гўзал удумларимиз, маданиятимиз, дунё ҳавас қилгулик либосларимиз бор-ку? Ўзимиздан қолмайлик, ўзлигимизни унутмайлик, азиз тенгдошлар...

Шаҳло АБДУСАИДОВА





Комментариев нет:

Отправить комментарий