среда, 1 февраля 2017 г.

ТАФАККУР РИВОЖИ


Кичик мактаб ёшидиги болаларни мантиқий тафаккурини ўстириш бугунги кунда муҳим масала ҳисобланади. Чунки топқирликка ўч бўлган болалар келажакда янгиликлар яратишга интилади ва шу билан бирга ҳаётий қийничиликларни бартараф этишга қодир бўлиб улғаяди.
Кичик мактаб ёшидаги болалар топишмоқ топишга жуда ҳум қизиқашади. Улардаги бу қизиқишни пайқаган педагог ёки ота-она уларга кўплаб ёшларига хос топишмоқлар танлаб, айишлари лозим.


Топқирликка ўргатишда топишмоқлар фойдаланиш энг мақбул йўл саналади. Халқ оғзаки намуналари сирасига кирган топишмоқларлар болаларни зийракликка, ақлини чархлашга, кузатувчанлик ва синчковликка даъават этади. Топишмоқлар болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялашада ана шу жиҳатлари билан диққатни тортади, яъни ўғил-қизларда эстетик тарбия шаклланиб боришига хизмат қилади.
Топишмоқ тинглаётган болани кузатиш чоғида шуниси маълумки, бола бор диққат эътиборини жумбоққа қаратади. У бу топишмоқ жавобини топишда онгли равишда фикрлашни бошлайди. Бунда унинг атроф-муҳитда кўрган, ўқиган китоблари, эшитган гапларини хотирасида мушоҳада қилиб, жавоб топади.
Жумбоқларлар кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг нутқий фаолиятини билан биргаликда ақлий фаолиятини ҳам ўсишига замин яратади. Шунингдек, топишмоқлар бошланғич синфда ўтиладиган фанлар билан боғлиқ.  Сабаби ўқувчилар “Ўқиш”, “Атрофимиздаги олам”, “Меҳнат”, “Математика” каби фанлардан олган билимлари асосида топишмоқни жавобини ҳеч иккиланмасдан топа олишга еришишилади.
Бу ёшдаги болалар топқирликка ўч бўлганлиги учун ҳам турли мавзудаги топишмоқлар ёқади. Агар ўқувчи топишмоқ жавобини топа олмаса, унга топишмоқ жавобини топишга ёрдамлашувчи қўшимча маълумотларни айтишнинг ўзи кифоя. Ҳар куни ўқитувчи уйга вазифага қўшимча равишда биттадан топишмоқ айтса, болада дарсга бўлган қизиқиш ортади.
Жумбоқ ечимини топиш болалар учун мисоли синрли сандиқчани сирли калитини топишдек гап. Биламизки, ҳар бир топишмоқнинг заминида “ким?”, “нима?” сўроқларига яширин жавоб ётади. Мисол учун болаларнинг ёшига хос бўлган топишмоқларни кўриб ўтсак, айни муддао бўлади.
Қўшалоқ товоқ,
Ичи тўла ёғ.
Бу топишмоқни жавобини қидираётган ҳар қандай бола “нима?” сўроғига жавоб топишлари керакликларини англашади. Демак, улар бу истеъмол қилинадиган нарсалар сирасига киришини тезда пайқашади. Шунда улар шаклан товоққа ўхшаш бўлган егуликларни кўз олдиларига келтиришади. Улар бевосита психик фаолиятини айнан шунга йўналтиришади. Бир зумда онгларида келган бир неча вариантдаги жавоблар ичида энг маъқулини танлашади ва уни айтишади. Шундай қилиб, топишмоқнинг жавоби “ёнғоқ” эканлиги ойдинлашади.
Топишмоқлар ҳам мавзу жиҳатидар ранг-баранг бўлади. Масалан, касб-кор билан боғлиқ иш қуроллари билан боғлиқ бўлган топишмоқни кўриб ўтамиз.
Оғзи йўғу, тиши бор,
Дуродгорда иши бор.
Ушбу топишмоқни жавобини топишда болалар диққатларини “Дуродгорда иши бор” жумласига қаратишади. Дуродгорга керакли бўлган иш қуролларини тасаввурларида гавдалантиришади. Тасаввурга эса олдин кўзи тушган предметлар келади. Шунда болалар “тиши бор” нима бўлишии мумкинлиги топишади ва улар қўрқмасдан “арра” дея жавобни айтишади.
Баъзи топишмоқлар топилиши лозим бўлган жумбоқ жавоби шунга ўхшаш ҳодисалар билан таққосланади. Масалан,
Тунда кўриб, чўғ дейсан,
Тонгда туриб, йўқ дейсан.
Бунда болалар топмача ечимини ечишда эътиборларини “Тонгда туриб, йўқ дейсан” жумласига йўналтиришади. Одатда ҳар куни тонгда нима йўқ бўлишини анализ қилишади. Шундан сўнг чўққа ўхшаб кўзга тезда ташланадиган, оловранг, ёрқин ҳамда табиат билан боғлиқ бўлган нарсани ўйлашади. Топишмоқ жавоби “юлдуз” эканлигини ҳар тарафлама ўйлаган ҳолда баён этишади.
Ўзи қизил, гўзал бирам,
Қирга ёзар қизил гилам.
Юқоридаги топишмоқни жавобини топишда улар қийинчиликкаларга учрашмайди. Негаки, ўқувчилар баҳор фаслида қирга айнан лолақизғалдоқлар зеб беришини мактабгача таълим жараёнида билиб олишган бўлади. Чунки улар ўша даврдаёқ фаслларга оид шеърлар ёд олишганларида дуч келиб, тарбиячи томонидан маълумотлари доираси кенгайтирилган.
Шундай қилиб, халқаро жанрлар сирасига кирадиган топишмоқлар кичик мактаб ёшидаги болаларни ҳар тарафлама комил бўлишини таминловчи бир восита сирасига киради. Умуман, халқимизнинг бебаҳо хазиналарида гап кўп. Чунки улар турмуш шароитлари, анъаналари, руҳияти ва ахлоқий-эстетик қарашларини халқ оғзаки ижодида мужассамлаштиришган.
Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий