среда, 1 февраля 2017 г.


ЎЗЛИГИМИЗНИ УНУМАНГ


Баъзан тенгдош қизларни кўриб ҳайратланиб қоламан. Тор шимларда ярим яланғоч кийиниб юришади. Улар ўзбек бўлатуриб нега бошқа миллатга хос кийинишади, тушнаолмайман. Сочларини калта қирқиб олишади. Кўчада ёки жамоатчилик орасида тортинмасдан қўл телефонида баланд овозда гапиришади, ажнабий мусиқаларни тинглашади. Аввал момоларимиз сочларини қирқ кокил қилиб юришган. 

Уларни кўриб йигитлар ортидан  ошиқ бўлиб эргашишган. Биламизки момолармиз, қолаверса оналаримиз паст овозда муомала қилишган, эркакларнинг олдини кесиб ўтишни одобсизлик дея ҳисоблашган. Минг афсуски гарчанд телевизорда ёки радиода, газета журналларда қанчалик ахлоқ ва маънавият ҳақида тинглаб эшитмайлик ўқимайлик барибир айрим қизлар билмаганга олади. Мусулмонман деган қизлар уялмасдан сигарета тутатиб турса, баданини кўрсатиб очиқ либос кийса. Баъзан каттани катта кичикни кичик сифатида кўришмаса. Оғзидан уят, ҳақоратли сўзлар чиқиб турса? Уларнинг ота-оналари, опа-акалари  қайга қараркин? Мактабларда, коллежларда яхши махсус кийим кийишади, одоб- ахлоқи назорат қилади лекин кўчада ва оилада юриш-туришларига ким дахлдор? Албатта ота-оналар кўпроқ алоқадордир. Назаримда қизларнинг бетга чопарлигиям, энсамизни қотирадиган даражада  кийинишиям оталар назоратига кўпроқ боғлиқмасми? Устига устак замонавийлик деганда қизлар фақат кийинишни тушунишса. Аслида замонавийлик нафақат юриш туришдан иборат эмас, балки ақлий устунликдадир.
Тенгдош дугоналаримни молу-давлатгамас билим олишга, фойдали касбу ҳунарни маромига етказиб эгаллашга ҳавас қилиишларини истардим. Яна  миллатимизга хос урф одатларга риоя қилмоқликларини, ўзбекча миллий кийимларимизни меҳр ва ҳурмат билан киймоқликларини истардим. Миллий либосларни кийиб миллатимизга хос тарзда юрадиган қизларга ҳамманинг ҳаваси келиши тайин. Тўғрисиям шумасми, ўзинг тилини тушунмайдиган, маданиятини билмайдиган халқни мусиқасини тингласанг, кийим-кечагини кийсанг бу қандай гап? Ўзимиздан қолмайлик, ўзлигимизни унутмайлик дейман... 
Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий