ОДОБИМИЗ – ҲУСНИМИЗДИР
Тобора гўзаллашиб бораётган шаҳримиз жамолини кўриб баҳри дилинг
яйрайди. Аммо шу гўзалликни ўзининг ғайри ихтиёрий ҳатти-ҳаракатлари билан
бузаётган инсонлар борлиги киши ўйлантиради. Бошланғич синфда таҳсил олаётган
кезларимда ўқитувчимиз кўчада юриш одоби ҳақида бир-биридан ажойиб ривоят ва
ҳикояларни сўзлаб берганди. Дарс якунида “Сиз ҳам шунга амал қиласизми?” дея
мурожаат қилиб ҳаммамизни фикрлашга чорлаганди. Ўшанда йўлда юрган пайтда таом
ейиш ёки писта чақиш, сақич чайнаш, жамоат жойга туфлаш ва бурун қоқиш
одобсизлик эканлигини билиб олгандим. Мана, орадан 20 йил ўтибдики, олган
сабоқларимимга амал қилишни унутганим йўқ.