четверг, 11 июля 2019 г.

СУТЛИ ШОКОЛАД ТАРИХИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?


 Шоколад ватани Марказий ва Жанубий Америка ҳисобланади. Узоқ вақт давомида европаликлар бу ичимликнинг мавжудлиги ҳақида билишмаган. Майя ҳиндулари какао донларини сув билан аралаштириб, ҳосил бўлган коктейлни ичишган. Бу ичимлик аччиқ ва совуқ бўлиб, замонавий суюқ, иссиқ шоколадга умуман ўхшамасди.

11 июль — Бутунжаҳон шоколад куни


Ер юзида ихтиро қилинган энг ажойиб ширинликлардан бири бу — шоколад бўлиб, сутли, қора ва оқ рангда бўлади. Шоколад истеъмол қилинганда нафақат болаларнинг, балки катталарнинг ҳам кайфияти кўтарилади.

пятница, 5 июля 2019 г.

КУЛЧА

Мамарасулова Гулноз Абдулқосимовна 1990 йил Жиззах вилоятида таваллуд топган. Ҳикоялари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи” каби марказий нашрларда чоп этилган. Ижодкорнинг “Бўстоним”, “Армонга айланган бахт” ва Республика “Ижод” фонди томонидан “Кутаётган аёл” номли китоблари нашрдан чиққан. Ҳозирда мустақил тадқиқотчи сифатида “Илк инглиз романтизм шеъриятида шарқона мавзулар талқини” номли докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Қуйида унинг "Кулча" номли ҳикояси билан танишинг.

КУЛЧА

Ҳовли.
Ошхона.
Тандир...

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УЧУН МИННАТДОРМИЗ

Сирдарёлик ёшлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригига муносабат билдиришди

Давлатимизда биз — ёшларга яратилаётган имкониятларни санасак, адоғини кўринмайди. Ўтган икки йиллик давр мобайнида ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида 3 та қонун, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ўнлаб фармонлари ҳамда фармойишлари қабул қилинганлиги мамлакатимизда бизга қаратилган эътибор давлат сиёсати даражасида эканлигига ёрқин далилдир. Бизнинг манфаатларимизни кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” иш бошлагани беҳад қувонтиради.

ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Юртимизда меҳнат қилаётган қайси соҳа ходими бўлмасин, ўзининг меҳнатидан кўнгли тўқ, қадри-қиммати баланд. Гулистон туман йўл қурилиш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳар йили республиканинг турли тарихий шаҳарларига маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида саёҳатлар ташкил этишади. Яқинда ташкилот ходимлари қўшни Қозоғистон Республикасида жойлашган Туркистон зиёратгоҳида бўлиб  келишди. Ота-боболаримиз томонидан  XI-XIV  асрларда бунёд этилган осмонўпар тарихий мавзолейлар барчани ҳайратга солди. Зиёратчилар “Робия Султон Бегим”, Хожа Ахмад Яссавий, Арслонбоб мавзолейларини катта  қизиқиш билан томоша қилишди ва улуғлар ҳақига  тиловат  туширишди.

пятница, 28 июня 2019 г.

УНВОН МУБОРАК!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президентимизнинг фармонига асосан бир гуруҳ соҳа ходимлари  унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Қувонарлиси, тақдирланган орасида “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг Маънавият бўлими мудири, тажрибали ва фидойи журналист Холида Пардабоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонига лойиқ топилди.

Мадина СУННАТОВА: “ҒОЛИБ БЎЛИШИМ ШАРТ ЭДИ!”

БОЛАЛИК ОРЗУСИ МАҚСАДИМГА АЙЛАНДИ
Бошланғич таълимни Гулистон шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида олганман. 5-синф остонасида турганимда ота-онам ўқишимни вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда давом эттиришимни хоҳлашди. Кириш  имтиҳонларидан муваффақятли ўтиб, ўқувчилар сафига қабул қилиндим. Онам қайси тилга ихтисослаштирилган синфда ўқишимни сўраганида “француз тили”, дея жавоб берганимни эслайман. “Болам, ҳамма инглиз тилни танлаяпти”, деганди ўшанда онам. Истак эмас, тақдирга битилгани бўлар экан.

ҲОКИМ ВАЪДАСИНИ УСТИДАН ЧИҚДИ

   
   27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги "Марварид" тўйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган ОАВ ходимлари, марказий нашрлар, Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг вилоятдаги мухбирлари, ташкилотларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар.

КИТОБХОН ОИЛА “SPARK”КА САЗОВОР БЎЛДИ

Июнь ойи сирдарёлик ёшлар учун ҳаяжонларга бой тарзда якунламоқда. Ҳар куни танловлар, фестиваллар, семинарлар ташкил этилмоқда. Улар орасида Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган “Энг яхши китобхон оила” танлови алоҳида аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 19 февралида вилоятимизга ташрифи чоғида Сирдарё тажрибасини илгари суриш бўйича ўз таклифларини билдирган эди. Белгилаб берилган устувор вазифалардан бири айнан ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бўлиб, мазкур танловнинг финал босқичида ғолиб бўлган оилага “Spark” автомобили туҳфа қилиниши айтилганди.

СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИ АМАЛДА

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини кенг ёритиш, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва шаффоф мулоқотни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида давлат солиқ қўмитаси томонидан амалий семинар ташкил этилди.

вторник, 25 июня 2019 г.

АДАБИЙ КЎПРИК МУТАҲКАМЛАНДИ

Тошкент вилоятида жойлашган “Бўстонлиқ” оромгоҳида анъанавий тарзда ташкил этилиб келинаётган ёш ижодкорларнинг Зомин семинарига ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.

ЯНГИЕРЛИК ЁШЛАР — ФАОЛ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан “Мушоира” деб номланган янги лойиҳага старт берилган эди. Мазкур танлов жамоавий бўлиб, унда барча туман ва шаҳар ёшлари миллати, тили ва эътиқодидан қатъий назар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Июнь ойига қадар жамоалар ўртасида саралаш боқичлари ўтказилди.

“СИР ВА МУСАВВИР”

Вилоятимизда ташкил этилган Буюк ипак йўлидаги “Сир ва мусаввир” деб номланган Халқаро пленэр ўз якунига этди. Республикамизнинг кўплаб вилоятларидан ҳамда Қозоғистон давлатидан келган рассомлар Сирдарёнинг бор фусункорлигини ўз асарларга жо қилишди. Бир ҳафта давом этган пленэр 280 нафар устоз ва шогирдлар учун яна бир бор маҳорат дарсини ўтади.

понедельник, 24 июня 2019 г.

БАРЧАСИ КЕЛАЖАГИМИЗ УЧУН

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллари таъсис этилган эди. Айни кунларда битирувчиларга олтин ва кумуш медалларини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Гулистон 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тантанада вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини тамомлаган 25 нафар битирувчига олтин ва кумуш медаллар топширилди.

ВИЛОЯТ ТЕАТРИ ИЖОДКОРЛАРИ — СОВРИНДОР

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида “Сени куйлаймиз, замондош” V Республика театрларининг кўрик-фестивали ўтказилди. Мазкур фестивалда вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Максим Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” (публицистик драма) спектакли билан иштирок этди.
Фестивалнинг тантанали очилиш маросими Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бўлиб ўтди.

четверг, 30 мая 2019 г.

КУЧИЛАЛАР САРАЛАНДИ

Мирзаобод туманида “Рақамли технологиялар ва IT тадбиркорлик” ўқув марказида “Ёш дастурчилар форуми — 2019” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ГулДУ билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

ЯНГИ КЛУБНИНГ ИЛК ОДИМИ

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан яна бир янги лойиҳа амалиётга татбиқ қилинди. Эндиликда ҳар бир туман ва шаҳарларида журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар “Ёш репортёрлар” клубида фаолият кўрсатишади.

КИТОБХОНЛАР БЕЛЛАШУВИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўзининг кенг қамровлилиги билан бошқа беллашувлардан ажралиб туради. Мазкур беллашув ўғил-қизларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш борасида уларнинг тафаккур олами кенгайишига хизмат қилмоқда. Бу йилги танловнинг илк саралаш босқичлари қай даражада ўтганлигини билиш мақсадида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши Маънавий-маърифий ва миллатлараро тотувлик масалалари бўлими мудири Жаҳонгир Шербоев билан суҳбатда бўлдик.

пятница, 10 мая 2019 г.

ЖУРНАЛ ИЖОДКОРЛАРИ СИРДАРЁДА

Қўрқ воҳамиздаги ўзгаришлар, янгиланишлар республика оммавий ахборот воситаларининг диққатини ўзига тортгани рост. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий безакли нашри ҳисобланган “Саодат” журналининг ижодий жамоаси навбатдаги 5-сонини вилоятимизнинг ижтимоий ҳаётига бағишлашни мақсад қилишди. Шу сабабдан ҳам журналнинг ижодий жамоаси махсус сонни тайёрлаш учун вилоятимизга ташриф буюришди.

ИҚТИДОРЛИЛАР ҲАМИША БИРИНЧИ

Сайхунобод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи қизғин беллашувиларга бой тарзда ўтказилди.

ЭПЧИЛЛАР ҒОЛИБ

Ёшларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар тамонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шу жиҳатлардан келиб чиқиб, O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Оқолтин туманида “Ёшлар — соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида ёшлар ўртасида югуриш марафон ўтказилди.

УНУТИЛМАС ҚАҲРАМОНЛАР

Халқимиз азал-азалдан юртимизни босқинчилардан, душманлардан ҳимоя қилган,  унинг мустақиллиги ва даҳлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини сира унутмаган, унутмайди ҳам. Уларни доимо эъзозлаб, хотираларини азизлаб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши ташаббуси ҳамда туман маданият бўлими, туман мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ таълими бўлими билан ҳамкорлигида “Унутилмас қаҳрамонлар” деб номланган тадбир ана шулар жумласидандир.

четверг, 2 мая 2019 г.

БУ — ЯХШИ

Бир замонлар Африкада кичикроқ бир қабила бўлган экан. Қабила бошлиғи кучли, эҳтиёткор одам бўлиб, унинг жуда доно, узоқни кўра оладиган дўсти бор экан. Қабила сардори энг яқин маҳрам ва ақлли маслаҳатчи сифатида дўстини ҳамиша ўзининг ёнида олиб юрар экан. Дўстининг бир одати бўлиб, яхши воқеа содир бўлса ҳам ёки кўнгилсизлик юз берса ҳам доимо бу яхши деб қўяр экан. Шу одати билан ҳар қандай ёмон ҳодисаларнинг ҳам бирор яхши томони борлигига умид қилиб, сардорнинг кўнглини кўтарар экан. Шу сабабли ҳам сардор уни яхши кўрар экан.

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИ

ЎЗИНГИЗ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙСИЗМИ?
Ота кўчадан кириб келаётган ўғлини тергаб, ўшқирди:
— Кечгача тўп тепгунча, қўлингга китоб олиб, дарсингни тайёрласанг бўлмайдими?! Қўшнини қара! Бир эмас, икки ўғли универститетга кирди, сенлар эса … Бўлди! Эртадан бошлаб кўчага чиқмайсан, телевизор кўрмайсан. Фақат дарс қиласан!
Яхшиямки, ўғил отасининг ёшлиги қандай ўтганидан бехабар. Акс ҳолда: Ота, ўзингиз қандай китобларни ўқигансиз?– деб сўраб қолса нима бўлади? На ўқувчилигида, на ҳозирги ҳаётида қўлига китоб олиб, бирор асарни ўқиб чиқмаган бўлса …

ИҚТИДОРЛИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ


Гулистон давлат университети фаоллар залида 2018-2019 ўқув йилида моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилган 168 нафар талабага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тайёрланган махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Чинакам байрамга айланиб кетган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов Гулистон давлат университетитига қиймати 500 517 545 сўмни ташкил этган махсус рамзий сертификатни совға қилди.

КЎКСИМДА ВАТАН ШАРАФИ

Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Шараф лентаси”ни тарқатиш акцияси бўлиб ўтди. Акцияда давомида юрт байроғи акс эттирилган 1000 дан ортиқ ленталарни уруш ва меҳнат фахрийлари, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда таниқли инсонлар иштирокида гулистонликлар кўксига тақилди.

вторник, 9 апреля 2019 г.

“ВАТАН — МЕНИНГ НИГОҲЛАРИМДА”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ташаббуси билан ўтказилаётган “Ватан — менинг нигоҳларимда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ...

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда вилоятдаги бир гуруҳ фермерлар, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 20 нафарга яқин ёшларнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бир қатор кўргазмаларга саёҳати уюштирилди.

среда, 3 апреля 2019 г.

СИРДАРЁ МАҚОМИ (Фоторепортаж)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятида мақом ансамбли   ташкил этилган бўлиб, айни пайтда ансамбль қизғин ижод палласида.
Ансамбь фаолияти акс эттирилган фотосуратларни сизга ҳам илиндик.

"ЭНГ ФАОЛ ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТЧИСИ" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари куни муносабати билан вилоят миқёсида  “Энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси” кўрик-танловини эълон қилади. 

ТАЛАБА-ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ


Вилоят адлия бошқармаси, Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда шаҳар “Оила” маркази билан ҳамкорликда Гулистон давлат университетида таҳсил олаётган талаба-қизлар ётоқхонасида бўлишиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

КИТОБ — КЎНГИЛ ОФТОБИ

Ҳаётимизни маърифат нури улашувчи китобларсиз тасаввур қилиш қийин. Токчаларда илгаригидек китоблар маҳтал бўлиб тургани йўқ. Чунки халқимиз китоб мутолаасига иштиёқ билан кираётир. Айниқса, ўсиб келаётган баркамол авлод қалбида китобга бўлган меҳрни уйғотиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, Президентимизнинг 19 февралда вилоятимизга ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифалардан бири айнан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилди. Ана шу мақсадда жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

МЕҲР ГУЛИ (ҳикоя)

Маржона ҳар гал қўшниси Робия холанинг уйига чиққанида унинг хонаки гулларини бир кўрмасдан кетмайди. Қишин-ёзин турфа гулларнинг бири қўйиб, бошқаси чиройли гуллайди. Буни кўрган кишининг кўзлари қувнаб, кайфияти кўтарилади. Ўзи ҳам Робия хола гул парваришини жойига қўядиган аёл-да. Қўлида қандайдир сеҳр бордек, қайси гулни экмасин, гуркираб кетади. Маҳалладаги аёллар баҳор пайти холадан гул кўчатларидан олишади. Лекин барибир қўшнисининг гуллари бошқача гуллайди.

понедельник, 25 марта 2019 г.

ТАБАРРУК ТУҲФА (ҳикоя)

Эрталабдан буён Гулдонанинг кўнглим ғаш, нимадандир безовта, аммо сабабини тополмай ҳалак. Баъзида кимнидир хафа қилиб қўйса ёки дилини оғритса, мана шунақа ҳолатга тушади. Ўша инсондан кечирим сўрамагунича виждони қийналаверади. Ҳозир эса хаёлан яқин кунлар ичида бўлиб ўтган ҳар бир воқеани эслашга уриниб кўрди. Йўқ, бирон-бир кўнгилсиз воқеани эслолмади. Чунки у бу вақт оралиғида ҳеч ким билан аразлашмаганди. Шундай бўлса-да, шивирлаб ўзидан ўзи кечирим сўради. Кўнгил хиралиги тарқалмади. Шу зайлда кунни ўтказди.

КИТОБХОНЛИК — ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

Китоб мутолааси нафақат тафаккур оламингизни балки, сўз бойлигингизни ҳам бойитишга хизмат қилади. Бирон бир бадиий адабиётни ўқишингиз давомида асар қаҳрамонларининг қувонч ва ташвишларига шерик бўлиб, идрок қилиш қобилиятингиз ортади. Меҳр-муҳаббат, садоқат, вафодорлик каби туйғуларни шаклланишида атроф-муҳит билан бирга асарларни ўқиш ҳам катта таъсир кўрсатади. Кейинги йилларда мамлакатимизда китобхонлик маданиятига алоҳида урғу берилаётганлиги бежис эмас, албатта. Айниқса, ёшларда китоб мутолаасига меҳр уйғотиш мақсадида “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила” каби республика кўрик-танловлари ташкил этилиб, ғолибларга енгил автомашиналар совға қилинмоқда.  

ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Гулистон шаҳридаги “ДИНАМО” спорт мажмуасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда спортнинг қўл жанги тури бўйича вилоят I чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Чемпионатда туман, шаҳарлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин спортчилар ўз ёш ва вазн тоифлари бўйича ғолиблик учун курашди.

“НАФОСАТ ОЛАМИ” СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

"Алпомиш” спорт мажмуасида ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими томонидан анаъанавий “Соғлом авлод учун” кубоги спорт фестивали бўлиб ўтди. “Нафосат олами” шиори остида ўтказилган мазкур фестиваль вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вилоят бўлими  билан ҳамкорликда ташкил этилди.

МИЛЛИЙ УСЛУБНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНИ

Вилоятмизда санъат ва маданият соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, куртак ёзаётган иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейининг кўргазмалар залида Мирзаобод туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Асила Турсунбоеванинг “Камалакдай сержило сеҳрли қўллар” деб номланган илк ижодий кўргазмасининг ташкил этилиши шулар жумласидандир.

СИРДАРЁДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ЮКСАЛАДИ

Жорий йилнинг 19 февралдаги Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида ёшларни, айниқса, банд бўлмаган йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, турли йўналишдаги бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида ҳамда маънавий-маърифий тадбирларга иштирок этишлари учун зарурий шароитлар яратиш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан алоҳида концепция ишлаб чиқилди. Ана шу концепциянинг илк дебочаси сифатида “Сирдарёда маданият ва санъат куни” лойиҳаси доирасида бир қатор маънавий-тарбиявий тадбирлар бўлиб ўтди.

“БОКСЧИ ҚИЗГА ҲАВАСДАМАН”

Рио-2016 Олимпиадасида спортчиларимизнинг эришган муваффақиятлари ҳали-ҳануз фахр билан тилга олинмоқда. Айниқса, боксчиларимизнинг қўлга киритган медаллар шодаси мазкур спорт турига қизиқувчи ёшларнинг сони ошишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимиз хотин-қизлари орасида тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида биринчи марта бокс бўйича иштирок этган Ёдгорой Мирзаевага ҳавасманд қизларимиз ҳам бор. Гулистон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Севинч Раҳимқулова ҳам шулар жумласидандир.

КУТУБХОНАГА ЭГА БЎЛ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан “Мушоира” деб номланган янги лойиҳага старт берилди. Ўз номидан маълум бўлиб турганидек, лойиҳа 10-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун мўлжалланган. Лойиҳада ёшлар ўзининг шеърхонлик, ғазалхонлик ва китобхонлик маданиятларини баҳри байт орқали намойиш этишади ҳамда уларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади. Беллашув шартига мувофиқ жамоалар шеърий мисранинг сўнгги ҳарфига мослаб, ўзбек ва жаҳон адабиёти шоирларининг қаламига мансуб ижод намуналари билан давом эттиришади.

среда, 27 февраля 2019 г.

Ёшликнинг ғайрати, шижоатли кучли. Ёзга тенглаштириладиган бу даврдан самарали фойдаланаётган ёшлар талайгина. Бугунги қаҳрамонимиз ёш тадбиркор, “Ҳожи Баҳодирхон ота” МЧЖ раҳбари Ҳасан Жабборов ҳам бундан мустасно эмас. Айни пайтда тадбиркор қизғин иш палласида. У қилинган меҳнатларининг илк нишонасини кўриб, севинмоқда.

АКФА ШОХОБЧАЛАРИ НЕГА БЎШ ТУРИБДИ?

Гулистон шаҳридаги “Марказий банк” биноси ёнига ўртанилган иккита кўчма акфа буткалар бир неча ойдан буён бўш турганлиги кўпчиликни таажжублантирмоқда. Мазкур акфа буткалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши тассарруфида бўлиб, ўтган йилнинг апрель ойида тантанали равишда “Ижтимоий кўмак” лойиҳаси доирасида имконияти чекланган икки нафар ёшга бепул фойдаланишлари учун топширилган эди. Шохобчаларнинг бирида Адҳам Жўраев китоб савдосини йўлга қўйган бўлса, иккинчисида Ойбек Насриддинов пойабзал таъмирлаш устахонасини юргиза бошлаганди. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, ҳар иккала дўкон ҳам бўшаб қолди. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Сарвар Султонов билан суҳбатда бўлдик.

четверг, 21 февраля 2019 г.

ГАП ИЖРОДА ҚОЛМОҚДА

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси фаолият юритмоқда. Ўтган йилнинг ўзида жамғарма томонидан 175 нафар йигит-қизларнинг бизнес режаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилганди. Белгиланган банклар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида ажратилишида айрим муаммоларни ҳал этиш мақсадида Гулистон давлат университетининг катта мажислар залида танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Б.Баҳромбеков, ёшлар масалалари бўйича бошқарув раиси У.Валиев, Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” кредит департаменти бошқарма бошлиғи Б.Зияев, АТ “Халқ банки” бошқаруви риск департаменти директор ўринбосари Х.Очилов, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш раислари, ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.


КИЧИК БИЗНЕСДАН ТАДБИРКОРЛИККА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш,  оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Аҳоли бандлиги – ижтимоий ҳимоясининг энг мақбул йўли” мавзусида ташкил этилган амалий семинар ҳам шулар жумласидандир. Семинарда Гулистон шаҳрида иқтиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар бекалари, банд бўлмаган хотин-қизлар жалб қилинди.

КЕЛАЖАККА УМИД УЧҚИНИ

Ҳар гал Ринатни кўчада кўрганимда мен билан қўлини кўксига қўйиб, ҳол-аҳвол сўрашишни канда қилмайди. Хайрлашаётганда эса оила аъзоларимга, албатта, саломини етказишимни тайинлайди. Орадан вақт ўтаётганини унинг чўзилаётган бўй-бастига, ташқи кўринишига қараб сезаман. Ундан узоқлашгач, ўспирин йигитнинг тақдири мутлақо бошқача бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйга толаман. Тақдир уни сийлаяпти, аммо у сингари бошқа болаларни-чи, деган саволга жавоб қидираман...

СОВҒА (шингил ҳикоя)

Аудиторияга бирин-кетин кириб келган талабалар хонанинг чиройли  безатилганлигини кўриб, ҳайрон қолишди. Чунки бугун ҳеч қандай байрам ёки бирор сана эмас, балки одатдагидек кун эди. Хона шифтига осилган турфа рангдаги пуфаклар, хаттахтага ана шундай пуфаклар билан “Happy birthday” деб ёзилган ёзувни ўқишиб, “Кимнинг туғилган куни экан?” деб ўйланиб қолишди. Шу пайт хонага эртак қаҳрамонларини эслатувчи либосларни кийган йигитлар қўлларида атиргуллар билан кириб келишди. Қизлар уларни кўриб баттар таажжубланишди. Дарсга қўнғироқ чалиниши билан ҳамма ўз жойларини эгаллади. Фақатгина учинчи партада ўтирадиган Жамиланинг жойи бўш қолди. Шунда ҳамма англадики, бугун унинг туғилган куни. Курсдошлари бундан бехабар эканликларидан уялишди.

ЁШ БЎЛСА ҲАМ БОШ

Шохобиддин куни кеча 19 ёшни қаршилади. Ўтган йили Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлагач, ёш бўлишига қарамай сентябрь ойида ўзининг “Ахмадий Шохобиддин” фермер хўжалигига асос солди. Унинг ўзига бўлган ишончи дадиллик билан катта режаларни амалга оширишига туртки бўлди. “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан 800 миллон сўмлик имтиёзли кредит олиш учун ариза топширди. Икки ойга етар-етмас “Миллий банк” вилоят бўлими томонидан унинг талаби қоноатлантирилди. Кредит 5 йилга мўлжалланган бўлиб, йиллик ставкаси 7 фоизни ташкил этади. У сўраган маблағлари эвазига Германия давлатидан швиц зотли 33 бош қорамолни сотиб олди.

ИТТИФОҚ КИМГА КАФОЛАТ БЕРАДИ?

Ёшларга мамлакатимизда имкониятлар кўлами кенг. Гоҳида билиб-билмай жиноят йўлига адашиб кириб қолган йигит-қизларга ҳам ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни тўғри йўлга бошламоқда. Хусусан, 2017 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Меморандумга асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланмоқда. Ёшлар иттифоқи томонидан берилган кафолат хатига таяниб, кўплаб ёшлар суд залидан озод қилинмоқда.  Бугунги суҳбатимизда кафолат хати берилиши бўйича бўлиб, саволларимизга Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши бўлими юристконсульти Шерали Худаяров жавоб берди.  

вторник, 29 января 2019 г.

КАМЧИЛИКЛАР ҲАМ, ЮТУҚЛАР ҲАМ ЎЗИМИЗНИКИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг 2018 йил якунларига бағишланган Кенгаш йиғилиши таҳлилий-танқидий руҳда ўтди. Йиғилишда Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Кенгаш аъзолари иштирок этишди.
Бугунги кунда вилоятимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 488 100 нафардан ортиқ бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 59 фоизини ташкил этади. Ёшлар иттифоқи томонидан ўтган йили мобайнида 1 569 маротаба турли лойиҳалар ва тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларга 383 397 нафар ёшлар жалб этилганлиги қайд этилди. Сарҳисобларга назар ташлаган ҳолда вилоят ёшлари ҳаётида қандай муҳим воқеа-ҳодисалар содир бўлганини билиб оламиз.

“КИТОБЛАР КАРВОНИ” СИРДАРЁДА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ёшлар кутубхонаси” деб номланган лойиҳа доирасида “Китоблар карвони” йўлга чиқиб, барча вилоятларнинг умумий ўрта таълим мактабларига китоблар жамланмаси туҳфа қилинмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг фаол ўқувчи-ёшлари ҳам “Damas” автомашинларига ортилган 10 минг нусхадан ортиқ “Китоблар карвони”ни Гулистон шаҳрида тантанали кутиб олишди.

ЁШЛАРНИ ЖАМЛАГАН МАРКАЗ

Ёшлар ҳаётига ранго-ранглик киритиш орқали уларни руҳлантириш, ўзларига бўлган ишонч туйғусини кучайтириш ва қобилиятларини рўёбга чиқаришда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши негизидаги Республика ёшлар маркази нодавлат нотижорат ташкилот ёшларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг февраль ойида вилоятимизда мазкур ташкилотнинг вилоят бўлинмаси ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги суҳбатимиз навқирон ташкилотнинг масъул ходими Дилдора Аманова билан кечди.

КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ


Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Мирзаобод туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда спортнинг эркин кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

САРВИНОЗ ИККИНЧИ ПОҒОНАДА

Ҳидистон пойтахти Деҳли шаҳрида шахмат бўйича йирик — “17th Delhi International Open Grandmasters Chess Tournament” турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз шарафини Халқаро гроссмейстерлар Марат Жумаев ва Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди.

четверг, 17 января 2019 г.

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А — ИФЛОС ҚЎЛЛАР КАСАЛЛИГИ

Сариқ касаллиги деб ном олган вирусли гепатит касаллиги юқумли бўлиб, уларнинг бир неча турлари мавжуд. Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари одамга оғиз орқали юқади ва кўпроқ болаларда учрайди. Касалликка кўп ҳолларда қўлларни совунлаб ювмасдан овқатланиш; мева сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмай ичиш, рухсат этилмаган очиқ сув ҳавзалари, айниқса, туриб қолган сувларда чўмилиш, истеъмолга тайёр озиқ-овқатларга пашшаларнинг ўтириши (қўниши) сабаб бўлади.